СЎЗ БИРИКМАЛАРИ ДЕРИВАЦИЯСИДАГИ СТРУКТУР-СЕМАНТИК МУНОСАБАТЛАР
Keywords:
дериватсия, лисоний белги, операнд, обект, субект, кўчим.Abstract
Ушбу мақолада сўз бирикмасининг семантик ва грамматик муносабатлари ўрганилган.Бундан ташқари сўз бирикмаси дериватсиясида юзага келадиган структур-семантик кўчимлар ҳам аниқланган. Бундай ёндaшувда тил бирликларининг формал тузилишини акс эттирувчи намунавий моделлар ажратилган.Маъно тузилишининг функционал-деривацион тадқиқи тил тизими бирликларида бевосита нутқий фаолият жараёнида ҳосил бўлиши эътиборга олинган.Бунда тизимий ва вазифавий хусусиятларнинг ўзаро боғлиқлиги қайд этилган. Ҳар қандай деривацион қадам натижасида янги бирлик ҳосил бўлади, буни гапнинг СБга айланиши aниқланган.Оператор деривация жараёнини вужудга келтирувчи асосий элементлардан бири бўлиб, операторлар ролини сўзлар, боғловчилар, предлоглар, грамматик шакллар, шунингдек, контекстлар ўйнаши aниқланган.Деривация назариясининг таҳлилида қўлланадиган иккинчи атама “операнд” бўлиб, у синтактик шаклланишнинг янги босқичи учун зарурий хом ашёдир. “Дериват” (ҳосила) атамаси деривациянинг охирги маҳсулини, натижасини ифодалайди.
References
Кубрякова Е.С. Панкрац Ю.Г. О типологии процессов деривации // Теоретические аспекты деривации. – Пермь, 1982. – С. 7-20.
Неъматов Ҳ. Ўзбек тилшунослигида формал, структурал ва субстанциал йўналишлар хусусида//Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 2009. – Б. 35-40.
Малащенко В. П., Богачев Ю. П. Словосочетание и члены предложения // Вопросы языкознания. 1984. № 6. - С. 81—86.
Турниёзов Н.Қ. Ўзбек тили деривацион синтаксисига кириш. - Самарқанд, 1990. – 55 б.