ПЎЛАТДАН ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ҚИСМЛАРНИНГ ЧИДАМЛИЛИГИНИ ОШИРИШ УЧУН ОПТИМАЛ МОДИФИКАТОР ТАНЛАШ
Keywords:
Модификатор, пўлат, эритиш, машинасозлик деталлари, ейилишбардошлик ҳарорат, қотишма, кристалланиш, қаттиқлик, технология.Abstract
Ушбу мақолада пўлатдан ясалган қисмларнинг мустаҳкамлигини ошириш учун модификаторлар танлаб олиш ёки бошқа модификатор танлаш асосида сифатли структура ҳосил қилиш асосида қуйма маҳсулотларининг эксплуатацион хоссаларини ошириш чора-тадбирлари баён қилинган. Бундан ташқари суюқлантириш самарадорлигини ошириш учун кенг қамровли тадқиқотлар, буни амалга ошириш учун технологияларни такомиллаштириш устида изланишлар олиб борилмоқда. Шу муносабат билан саноатда кенг қўлланиладиган пўлатларни суюқлантиришда ресурс ва энергия тежамкорлигини таъминлайдиган технологияларни такомиллаштириш илмий-тадқиқотларининг устуворлигини ошириш муҳим аҳамият касб этмоқда
References
Танланган модификаторларнинг қаттиқлигини ўлчаганимизда ферромарганец ва алюминийлар энг юқори қаттиқликка эга бўлганлиги ўз аксини топди.
Бундан ташқари бошқа модификаторларга нисбатан мис ва ферросилисийнинг ҳам кўрсаткичлари юқорилиги аниқланди.
ХУЛОСА.
Пўлатдан ишлаб чиқариладиган қисмларнинг чидамлигини ошириш учун оптимал модификатор танлаш мавзусида олиб борилган назарий ва амалий изланишлар натижасида қуйидаги тавсиялар ишлаб чиқилди:
Пўлатдан ясалган қисмларнинг мустаҳкамлигини ошириш учун оптимал модификаторлар таснифи ва таркиби ишлаб чиқилмоқда;
110Г13Л маркали пўлатнинг умумий хоссаларини ўрганилди.
Пўлатларнинг чидамлилигини ошириш учун бир нечта турдаги модификаторлар танлаб олинди ва хоссалари ўрганилди.
Оптимал модификаторлар тўғри танланганлиги ва юқори қаттиқликка эга эканлиги аниқланди
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
Н.П.Дубининс. (2001). Стальное литые, спровочник, под. ред. Москва, 887.
И.Носир. (2002). Материалшунослик. Тошкент “Ўзбекистон”. 173-179.
В.А.Мирбабоев. (2004). Конструкцион материаллар технологияси. Тошкент-“Ўзбекистон”- 148, 157, 162.
Салохиддин Нурмуродов, Алишер Расулов, Нодир Тураходжаев, Кудратхон Баходиров, Лазизхон Якубов, Хусниддин Абдурахманов, Тохир Турсунов. (2016). Development of New Structural Materials with Improved Mechanical Properties and High Quality of Structures through New Methods. Journal of Materials Science Research, Canada. Canadian Center of Science and Education. Vol.5,. № 3 – S. 52-58.
Тураходжаев Н.Д., Якубов Л.Э., Турсунов Т.Х. (2018). Математическая модель термообработки для повышения механических свойств. Композиционные материалы. – Ташкент, - № 3.. 56–60 .
У.Икрамов. (2003). Трибоника. Тошкент-“Ўзбекистон”-.77-84, 126.
И.К.Походня, В.З.Туркевич. (2013). Физико-технические проблемы современного материаловедения. Киев-Академпериодика-. 39, 55, 77.
C.А.Расулов, В.А.Грачев (2004). Куймакорлик металлургияси. Тошкент “Ўқитувчи”. 87,89, 95, 142.