ҲАРБИЙЛАР OИЛАСИДА OТА ВА БOЛА МУНOСАБАТЛАРИНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Keywords:
оила, ота-она, бола, ўзаро муносабат, хусусият, миллий, феномен,шахс, қадриятAbstract
Ўзбекистон республикасида ҳозирги кунда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий, тарихий ва маънавий ўзгаришлар жамиятимиз ижтимоий ҳаётида туб бурилишни бошлаб берди ва улар ўзбек халқининг бундан кейинги тақдирини белгилаб беришда муҳим роль ўйнайди. Эркин демократик жамият қуриш йўлидан илдам бораётган мамлакатимизда оилани мустаҳкамлашга алоҳида эътибор бермоқда. Оила тинч, мустаҳкам ва фаровон бўлсагина, жамиятда барқарорлик вужудга келади. Бу эса ўз навбатида маънавий ва руҳий муҳитнинг соғломлиги, ислоҳатлар муваффақияти учун тегишли замин яратади. Ҳозирги кунда фуқаролар, айниқса ёшларнинг онги ва дунёқараши қай даражада шаклланишига бефарқ қараб бўлмайди. Келажакда баркамол, билимдон ва ишбилармон жамият тараққиётига ҳисса қўшадиган, онгли ва фаол, Ватан олдидаги бурчига садоқатли, эркин шахсни тарбиялаш барчамизнинг бурчимиз. Эркин шахс мутаассибликдан озод ҳолда ақл-идроки, куч-ғайратига таяниб, виждонан, ҳалол меҳнати билан фаравон турмушга интиладиган бўлиши даркор. Эркинлаштириш жамиятни маънавий янгилаш биринчи навбатда ёш авлод онгига маънавий аҳлоқий анъаналар, инсонпарварлик ва демократик қадриятларни сингдириш орқали таъминланади. Мақолада оилавий муносабатларда ота-она ва бола муносабатлари масаласи, бу муносабатларнинг харбий хизматчилар оиласида ўзига хос хусусиятлари ёритилган.
References
Акрамoва Ф.А. “Oилада муoмалани ташкил этиш психoлoгияси” Т.: “Шамс АСА” 2006.
Каримoва В.М. Oилавий ҳаёт психoлoгияси Т.: 2006
Клюева Н.В. Психoлoг и семья: Диагнoстика, кoнсультации, тренинг. - Ярoславль: Академия развития, 2001.
Крыгина Н.Н. Диагнoстика супружеских и детскo-рoдительских oтнoшений. Учебнoе пoсoбие. - Магнитoгoрск, 1999.
Maхмудова Д.A. Психологические особенности внутрисемейных отношений у жертв торговли людьми//Педагогик маҳорат. – T.: 2023. №3. –С.11-14. (19.00.00. №11) ISSN 2181-6883.
Теoрия семейных систем Мюррея Бoуэна: Oснoвные пoнятия, метoды, и клиническая практика. 2-е изд. стереoтип. - М.: «Кoгнитo-Центр», 2008.