ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИ КУРАШ – ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРДАН БИРИ СИФАТИДА

Authors

  • Вахид Турабович Турабов Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси марказ прокурори

Keywords:

Оилавий зўравонлик, маиший зўравонлик, зўравонликка қарши кураш, зўравонликка қарши жиноий, маъмурий ва бошқа чоралар.

Abstract

Мақолада оилавий зўравонлик муаммолари ва унга қарши кураш масалалари кўрилади. Муаллиф томонидан оилавий (маиший) зўравонлик ҳозирги кунда ҳам долзарблигича қолаётгани, ҳуқуқий омилларни ривожлантириш орқали унга қарши кураш самарадорлигини ошириб бориш лозимлиги ҳақида фикр юритади. Зўравонликка қарши кураш учун маълум кўникма ва билимларга эга бўлиш, шу жумладан зўравонликнинг келиб чиқиш механизмларини, далилларни тўплаш усулларини ва интервью усулларини мукаммал билиш кераклиги,  ҳуқуқ-тартибот идораларининг бу борадаги ҳамакорлигини ривожлантириш лозимлиги, аҳоли билан ишлайдиган мутахассислар оиладаги зўравонлик жабрланувчилари билан ишлашга тайёр бўлишлари ва уларга самарали ёрдам кўрсатишлари кераклигини, шунингдек, зўравонликка қарши курашнинг муҳим таркибий қисми аҳоли билан ахборот алмашиш ва профилактик ишлари эканлигини таъкидлайди.

References

Оилавий зўравонлик жиддий муаммо бўлиб, уни синчковлик билан ўрганиш ва уни ҳал қилишга ҳар томонлама ёндашишни талаб қилади.

Оилавий (маиший) зўравонликка қарши кураш учун маълум кўникма ва билимларга эга бўлиш, шу жумладан зўравонликнинг келиб чиқиш механизмларини, далилларни тўплаш усулларини ва интервью усулларини мукаммал билиш керак.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва аҳоли билан ишлайдиган мутахассислар оиладаги зўравонлик жабрланувчилари билан ишлашга тайёр бўлишлари ва уларга самарали ёрдам кўрсатишлари керак.

Оилавий (маиший) зўравонликка қарши курашнинг муҳим таркибий қисми аҳоли билан ахборот ва профилактик ишларидир.

Downloads

Published

2023-09-30

How to Cite

Турабов , В. Т. (2023). ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИ КУРАШ – ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРДАН БИРИ СИФАТИДА. Innovative Development in Educational Activities, 2(18), 110–114. Retrieved from https://openidea.uz/index.php/idea/article/view/1636